Тунги вақтдаги ишнинг давомийлиги ва унга ҳақ тўлаш тартиби қандай?
Ҳуқуқий муносабат
Тунги вақтдаги меҳнат фаолияти ходимларнинг соғлиғи ва кундалик ҳаётига қўшимча масъулият юклаши сабабли, қонунчилигимизда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатига адолатли ҳақ тўлашни таъминлаш мақсадида бир қатор алоҳида кафолатлар ва чекловлар белгиланган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ, тунги вақтдаги меҳнат фаолияти бўйича асосий қоидаларни кўриб чиқадиган бўлсак, тунги вақтнинг чегараси ва давомийлиги соат 22:00 дан эрталабки 06:00 гача бўлган вақт тунги вақт ҳисобланади.
Тошкент давлат Юридик университети Юридик клиникаси ходими Имомали Туев бу борада қуйидагиларни маълум қилди:
– Тунги вақтдаги иш давомийлиги ҳар кун белгиланган иш давомийлигининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, иш ҳафтасининг давомийлиги бир соатга қисқартирилади. Жамоа шартномасида бошқача қоидалар мавжуд бўлмаса, иш давомийлиги қисқартирилмайди.
Агар ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги иш муддати 1 соатга қисқартирилади. Иш ҳафтасининг давомийлиги эса қисқартирилмайди.
Тунги меҳнат учун ҳақ тўлаш бу вақтбай тизимда: ҳар бир соат учун 1,5 ёки ундан ортиқ коэффициент. Ишбай тизимда: соатлик тариф ставкасининг эллик фоизи ёки ундан ортиқ миқдорида. Қўшимча тўловлар: тунги вақтдаги иш учун қўшимча тўловлар жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатларда белгиланади.
Соғлиғига салбий таъсири юқори бўлгани сабабли, қуйидаги тоифаларни тунги ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланади ёки чекланади:
Жумладан, ҳомиладор аёллар (уларнинг розилиги бўлса ҳам тунги ишга қўйиш мумкин эмас), 18 ёшга тўлмаган шахслар, тез тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари ва тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТМЭК) хулосасига кўра соғлиғи тўғри келмайдиган ходимлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар, агар бундай иш уларнинг тиббий-ижтимоий реабилитация дастурига зид бўлса тунги ишга жалб қилиш тақиқланади.
Гулноза Бобоева, ЎзА