Туман прокурори ҳисобот берди
Андижон вилояти Халқ депутатлари Пахтаобод тумани кенгашининг навбатдаги сессиясида туман прокурори Н.Маматазизовнинг 2-сектор ҳудудида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тингланди.
Тадбирда туман прокуратураси томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Ҳисоботда қайд этилишича, туман прокуратураси томонидан олиб борилган ишлар натижасида 300 дан зиёд прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 176 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган. Судларга 4,6 миллиард сўмлик моддий зарарларни ундириш бўйича 34 ариза киритилган. Бундан ташқари, етказилган зарарларни қоплаш мақсадида айбдор шахслардан 3,3 миллиард сўм миқдоридаги зарарлар ундирилган. Шунингдек, 2-сектор ҳудудидаги 11 маҳаллада уйма-уй юриш орқали аниқланган 932 муаммонинг 921 таси ижобий ҳал этилган, қолган 11 муаммонинг ҳал этилиши маълум муддат талаб этганлиги боис, уларнинг ижроси назоратга олинган.
Сессияда кун тартибида кўрилган масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА