Трамп ва Ҳумонаий учрашадими? Теҳрон якуний қарорини эълон қилди
Эрон олий раҳбарининг ҳарбий маслаҳатчиси АҚШ президенти Дональд Трамп ва Оятуллоҳ Али Ҳумонаий учрашувини инкор этди. Бу юқори даражадаги мулоқот имкониятига шубҳа туғдирмоқда.
Эрон олий раҳбарининг ҳарбий масалалар бўйича маслаҳатчиси Моҳсен Ризоий Дональд Трамп ҳамда Оятуллоҳ Али Ҳумонаий ўртасида ҳеч қандай учрашув бўлиб ўтмаслигини маълум қилди, деб хабар берди CNN. Ризоий мавжуд сиёсий вазиятга тўхталар экан, ҳозирги шароитда икки давлат раҳбарлари учрашуви мутлақо режалаштирилмаганини алоҳида таъкидлади.
– Бундай воқеа содир бўлмайди. Айни пайтда биз мулоқотларнинг фақатгина дастлабки босқичида турибмиз, қолаверса, жаноб Трампнинг ўзи музокара жараёнини тўхтатиб қўйди. Шу сабабли олий даражадаги учрашув ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, – деди Эрон расмийси ўз интервьюсида.
Бундан аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп агар Яқин Шарқдаги кескинликни юмшатиш бўйича умумий тўхтамга келишилса, Эрон олий раҳбари билан шахсан кўришиш эҳтимоли борлигини яширмаган эди. Шунингдек, Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни тиклаш учун яхши имконият мавжудлигини ҳам қайд этган.
Бироқ Эрон томони бундай музокарага ҳали жуда эрта эканини ва бу масала кун тартибида умуман йўқлигини билди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА