Трамп Украинанинг Россияга қарши самарали зарбасидан жуда таъсирланди
“Financial Times” хабар беришича, АҚШ Президенти Дональд Трамп Украинанинг Россия ичкарисидаги нишонларга қарши яқинда амалга оширган узоқ масофали зарбаларидан “жуда таъсирланган ва руҳланган”.
Украина расмийси сўзларига кўра, Зеленский ва Трамп ўтган ҳафта Францияда бўлиб ўтган G7 саммити давомида кечки овқат вақти узоқ суҳбатлашган. Маъмуриятнинг юқори лавозимли амалдорлари Трамп Киевни кўпроқ қўллаб-қувватлай бошлаганига урғу берган. Қолаверса, Америка етакчиси урушни тугатиш учун РФга босим ўтказишга тайёрлиги аломати ҳам сезилганини айтган.
Шу билан бирга Киевдаги манбалар АҚШ раҳбари бундай ваъдаларни бажаришига “эҳтиёткорлик ва умидворлик”, аммо бироз шубҳа билан қарашяпти. Зеро, Трамп илгари ҳам кўп ваъда берган.
С.Раҳимов, ЎзА