Трамп АҚШ тарихидаги энг буюк етакчими?
АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзи тузган Америка етакчилари рейтингида ўзини биринчи ўринга қўйди. Раҳбарлар тимсоли акс этган рўйхат “Truth Social” ижтимоий тармоғида эълон қилинди.
Трампнинг сўзларига кўра, у “энг буюклар” тоифасида биринчи ўринда туради.
Шунингдек, Авраам Линкольн, Жорж Вашингтон, Франклин Рузвельт, Вудроу Вильсон, Томас Жефферсон ва Эндрю Жексон ҳам “буюк”лар қаторига киритилган.
Жо Байден, Барак Обама, Улиссес Грант, Уоррен Хардинг ва Жимми Картер эса Трамп наздида “муваффақиятсиз” президентлар.
С.Раҳимов, ЎзА