Тўйдан олдин сайлов участкасига
Юртимиз ва ўз келажагига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз бугун ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этмоқда.
Ургутлик Толибжон Камолов ва Феруза Туронова ҳаётида бугун унутилмас кун. Улар оила қуриб, янги ҳаёт остонасига қадам қўймоқда. Ёш келин-куёв никоҳдан ўтиш учун сайрга чиқишдан олдин ўзлари истиқомат қилаётган Бекравот маҳалладаги 1017-сайлов участкасига бориб, муносиб номзодга овоз берди.


– Албатта, тўй бизнинг ҳаётимиздаги энг бахтиёр, унутилмас кун, – дейди Толибжон Камолов. – Лекин Президент сайлови давлатимиз, бутун халқимиз ҳаётига, эртанги кунига дахлдор масала. Шунинг учун дастлаб сайлов участкасига келиб, овоз беришда қатнашдик.
Ғ.ҲАСАНОВ,
А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА