Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади
Давлатимиз раҳбари 2026 йил 15 июнда “Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номини бериш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳри Яшнобод туманида барпо этилаётган “Ўзбек-турк дўстлиги” хиёбонига ёндош бўлган Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисмига Мустафо Камол Отатурк номи берилади.
Бу кўча Истиқбол, Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси ва Махтумқули шоҳкўчаси кесишмасигача бўлган масофани ташкил этади.
Н.Абдураимова, ЎзА