Тошкентда ёш шахматчилар беллашмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Халқаро шахмат академиясида 8-12 ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида мамлакат чемпионати баҳслари давом этмоқда.
[gallery-5652]
2 та тур натижаларига кўра, 45 нафар шахматчи мағлубиятсиз одимламоқда. Улар орасида Мадина Музаффарова, Мушарраф Ботирова, Гулшан Одилова, Шукрона Даврибоева, Дилноза Нуруллаева, Александра Юрченко, Лилия Белая, Малика Жумаева, Акбаршоҳ Очилов, Абдуғани Олимжонов, Саидаъло Ғаффоржонов, Шоҳрузбек Рўзиқулов, Орият Обиджонов, Шаҳзод Исломов, Муҳаммадисо Убайдуллаев ва Жавоҳир Бозоров каби болаларнинг борлиги кишини қувонтиради.
Мамлакат чемпионати баҳслари 26 февралга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА