Тошкентда метро бекати вақтинча ёпилади
Тошкент метрополитени ахборот хизмати маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан "Қўйлиқ" деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен "Ер усти ҳалқа йўли" йўналиши 6 ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қурилиш конструкцияларининг бетон қурилиш ишлари амалга оширилиши муносабати билан 7-бекат (Қўйлиқ) 10 ноябрь куни соат 21:00 дан йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди.
Қайд этилишича, "Ер усти ҳалқа йўли" йўналишида поездлар ҳаракати "Дўстлик-2" бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади. 2022 йил 11 ноябрь кунидан "Ер усти ҳалқа йўли" йўналишида поездлар ҳаракати доимий жадвал асосида амалга оширилади.
ЎзА