Тошкентда “Jewelry Fair 2026” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
Бугун Тошкентдаги “ҲУМО АРEНА” мажмуасида заргарлик саноати вакиллари, дизайнерлар ҳамда халқаро инвесторларни бир майдонга жамлаган “Jewelry Fair 2026” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Соҳага берилган имтиёзлар — божхона, ҚҚС ва мол-мулк солиқларидан озод этиш ҳамда хомашёни 180 кунгача кечиктириб тўлаш имконияти амалий самара бермоқда. Стате даражасида 100 тонна олтин ҳамда 200 тонна кумуш харид қилиниши хомашё базасини мустаҳкамлади.
Жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида субъектлар сони 2 928 тага, умумий бандлик 6 500 нафардан ошди. Саноатда 150 фоизлик о ўсиш қайд этилиб, 22,4 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилди ҳамда 21 триллион сўмлик савдо ҳажми амалга оширилди. Экспорт кўрсаткичи 11 тоннани (1,5 миллиард доллар) ташкил этди.
Зиёвуддин Нуриддинов, Дониёр Якубов,
Искандар Исметов, ЎзА