Тошкентда илк бор “Меҳр марафони” ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида Бутунжаҳон ҳайвонларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Меҳр марафони” ўтказилди.
Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган марафонда Тошкент шаҳар ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази, Давлат божхона қўмитаси, ФВВ кинология хизматлари, шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети итлари, “Меҳр”, “Ҳаёт”, “Меҳр ва оқибат” каби бошпаналарда сақланаётган ушбу турдаги жониворлар қатнашди.
[gallery-9374]
Мусобақа ҳайвонларнинг катталиги ва тайёргарлигига қараб, турли стартларни ўз ичига олди.
Марафондан тушган барча маблағ шартли эгалик қилувчи ҳайвонларни стерилизация қилиш дастурига йўналтирилади.
Даврон ЭРНАЗАРОВ (сурат), ЎзА