Тошкентда Евроосиё фармацевтика саммити бўлиб ўтди
Пойтахтимизда Евроосиё фармацевтика саммити ўтказилди. Унда назорат қилувчи органлар, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи етакчи халқаро ва маҳаллий компаниялар, дистрибьюторлар, дорихоналар тармоқлари ва фармацевтика секторига хизмат кўрсатувчи компаниялардан 400 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.
Анжуман иши тартибга солиш, стратегия, сотиш, маркетинг ва ишлаб чиқариш бўйича йигирмадан ортиқ сессияларда ўтказилди.
Шунингдек, саммит дастуридан халқаро миқёсдаги экспертлар ҳамда йирик компания ва тартибга солувчи органларнинг вакиллари билан давра суҳбатлари, муҳокамалар шунингдек, дистрибьюторлар ва дорихоналар тармоқлари мутахассислари билан яккама-якка учрашувлар ўрин олди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, "Зарур амалиётлар маркази" ДУК, "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" ДУК, Давлат маркази мутасаддиларининг турли мавзуларда тақдимотлари ўтказилди. Соҳада амалга оширилаётган ишлар хусусида маърузалар тингланди.
Моҳигул Қосимова, ЎзА