"Тошкент ёзи" рейтинг турнири давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берилганидек, пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида анъанавий “Тошкент ёзи” рейтинг турнири давом этмоқда.
6 тур якунларига кўра, Абдулазиз Қурбонов олти имкониятдан 5,5 очко олган ҳолда “А” гуруҳида етакчилик қилмоқда. Комилжон Азизов, Акбарали Абдуҳакимов, Александр Адишев, Оқжол Раҳматуллаев, Беҳруз Умаров, Шерали Равшанов, Алишер Умурзоқов, Жаҳонгир Маринбоев эса 5 очкодан жамғара олишди. Қизлар орасида Озода Шаҳзодова 4 очко билан гуруҳда етакчи бўлиб турибди.
[gallery-7505]
“Б” гуруҳида Алан Исаев, Эъзозбек Маҳмудов, Билолиддин Обидов 5,5 очкодан ўз ҳисобларига ёзиб қўйган. Қизлар ўртасида эса 5 очко билан Нилуфар Маҳмудова пешқадамлик қилмоқда. Гуруҳда пешқадамлик учун дона сураётган Шавкат Абдуҳолиқов, Шаҳзод Тоштемиров, Бунёд Собиржонов, Фахриддин Қиличев, Расул Салимов, Муназзам Сотволдиев, Суҳроббек Юсупов, Диёрбек Ҳусанов ҳисобида ҳам 5 очкодан бор.
“Тошкент ёзи” турнирининг ғолиб ва совриндорлари 11 июнь куни маълум бўлади.
Муҳаммад АМИН, ЎзА