Тошкент вилоятида 4 нафар эгизак туғилди
25 январь куни Тошкент вилояти Қибрай туманида 4 нафар эгизак туғилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, туманнинг Бирлик маҳалласида яшовчи Тоировлар оиласида 4 нафар эгизак дунёга келган. Қайд этилишича, уларнинг икки нафари ўғил ва икки нафари қиз.
Қибрай туман ҳокимлиги эгизакларнинг ота-онаси Тоиров Жавоҳир ва Тоирова Маликани бу билан самимий табриклаган. Эгизакларнинг отаси ҳозирда фарзандларининг аҳволи қониқарли эканини айтган.
ЎзА