“Тошкент” клубининг ёш хоккейчилари
Пойтахтимизда “Тошкент” болалар хоккей клуби фаолият олиб бораётганига эндигина бир йил бўлди.
Ҳали бирор турнирда иштирок этмаган бўлсада, карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда гуруҳларидаги 40 нафар ёш хоккейчи ҳафтасига 4 маротаба мароқ билан машғулотларга қатнайди. “Анхор-Локомотив” паркидаги муз саройида шуғулланаётган болалар орасида 9 ёшли Самира Михайликова ҳам бор. У ўғил болалар билан тенгма-тенг машғулотларда иштирок этмоқда.
[gallery-140]
Мураббий Сарвар Асқархўжаевнинг айтишига қараганда, болаларда хоккейга бўлган иштиёқ кучли. Жамоа асосан, 8-13 ёшлилардан иборат. Тошкентда болалар хоккей клублари бир нечта. Яқин орада улар ўртасида мусобақалар ташкил этилиши кўзда тутилган. Ўшанда “Тошкент” клубининг ёш хоккейчилари нималарга қодир эканликларини намоён эта олишса, ажаб эмас.
Ҳозирча эса машғулотлар давом эттирилмоқда.
Муҳаммад АМИН(сурат), ЎзА