Тўрақўрғон хурмолари Европага экспорт қилинмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Гилос ва узум етиштиришда ўзига хос тажриба мактабини яратган тўрақўрғонлик соҳибкорлар кейинги йилларда хурмочиликда ҳам илгарилаб кетди. Бугунги кунда тумандаги 64 та маҳалланинг 48 тасида аҳоли шу меванинг асл боғбонига айланган.
[gallery-31540]
Калвак маҳалласида 1054 та оила истиқомат қилади ва хонадонларга кирган кишининг кўзи шода-шода марварид каби тизилган хурмо мевасига тушади. Йилига 200 тоннагача ҳосил Россия, Қозоғистон ва Европа давлатларига экспорт қилинади. Мавсумда ҳар бир оила 30 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача даромад қилмоқда.
Айни кунларда маҳалладаги қабул шохобчаларида мавсум қизғин кечмоқда. Етиштирилган ҳосил сараланиб, харидорларга етказиб берилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА