“Тўмарис издошлари”: ғолиблар аниқланди
Ажиниёзномидаги Нукус давлат педагогика институтида талаба-қизлар ўртасидасоғлом турмуш тарзинитарғиб қилиш, уларни умуминсоний, миллий ваоилавий қадриятлар асосидатарбиялаш, шунингдек, уларнингижтимоий фаоллигини оширишмақсадида ташкил этилган “Тўмарис издошлари” спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикасибосқичи ўтказилди.
Мусобақада иштирокчилар жамоани таништириш, 100 метрга ва эстафета югуриш, камондан отиш, дартс, велосипед учиш, биринчи тиббий ёрдам каби шартлар бўйича ўз имкониятларини, жисмоний тайёргарликларини намойиш этишга ҳаракат қилди. Жамоаларнинг ҳар бир шарт бўйича натижаларини ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб борди.

Мусобақа якунида биринчи ўрин Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг “Тўмарис авлодлари”, иккинчи ўрин Нукус давлат техника университетининг “Турон қизлари”, учинчи ўрин Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалининг “Олимп қизлари” жамоаларига насиб этди.

Ғолиб жамоа мусобақанинг республика босқичига йўлланма олди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА