Толибонлар Афғонистоннинг 85 фоизини ўз назоратига олди
Собиқ Иттифоқ билан уруш иштирокчилари саналувчи дала командирлари толибонларга қарши чиқди.
Бу ҳақда маҳаллий манбаларга асосланган “Financial Times” маълумот тарқатган.
Бу ерда америкаликлар чиқиб кетаётганидан сўнг ҳукумат қўшинлари заифлашаётгани туфайли ҳарбий ва сиёсий майдонга қайтаётган ҳарбий бошлиқлар назар тутилмоқда.
Толибонлар қатор туманларда жангга кирган ва Афғонистоннинг 85 фоизини ўз назоратига олганини айтмоқда.
Бошқа маълумотга қараганда, улар 40 фоиз ҳудудни назоратга олган. Ҳукумат террорчиларга қараш кураш учун оммавий сафарбарлик эълон қилган.