Тоғлар бағридаги Лангар
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Хатирчи туманида жойлашган Лангар қишлоғи ўзининг бетакрор табиати, тоғ манзаралари ва ўзига хос қишлоқ ҳаёти билан ажралиб туради. Бу масканда тоғлар бағридаги осойишта ҳаёт, табиат манзаралари ва инсон меҳнати уйғунлашиб, ўзига хос қиёфани намоён этади.
Лангарнинг баланд-паст тоғ ёнбағирлари, сўқмоқ йўллари, сокин кўчалари ва бир-бирига уйғун жойлашган хонадонлари қишлоқнинг табиий манзарасига янада файз бағишлайди. Айниқса, тонг ва шом палласида тоғлар бағридаги манзаралар ўзгача кўриниш касб этади.
[gallery-31796]
Қишлоқ аҳолисининг кундалик турмуши ҳам табиат билан чамбарчас боғлиқ. Тоғ ёнбағирларида меҳнат қилаётган инсонлар, хонадонлар юмуши билан банд аҳоли, чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ жараёнлар Лангар ҳаётининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Бу ерда ҳар бир фасл табиатнинг ўзига хос рангларини намоён этади. Тоғлар бағридаги мусаффо ҳаво, сокин муҳит ва бетакрор манзаралар қишлоққа ташриф буюрувчиларда илиқ таассурот қолдиради.
Лангарнинг бетакрор табиати, тоғ бағридаги осойишта ҳаёт, инсонларнинг кундалик меҳнати ва қишлоқнинг ўзига хос қиёфаси эътиборни тортади.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА