Тингловчиларнинг архив соҳасидаги билимлари оширилди
Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти тингловчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Тадбирда қатнашчиларга архивнинг тажрибали ходимлари томонидан рақамлаштириш ва ҳужжатлар сақлови, архивнинг шарт-шароитлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Хусусан, машғулот давомида Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг масъул ходими А.Зиятдинов томонидан “Иш жойида техника хавфсизлиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш” мавзусида маъруза қилинди.
Унда иш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, ахборот ресурсларини ҳимоя қилиш, хизмат маълумотларининг махфийлигини таъминлаш ҳамда замонавий ахборот хавфсизлиги таҳдидларининг олдини олиш масалалари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тингловчилар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис томонидан атрофлича жавоб олди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА