Тиббий суғурта соҳасида Ўзбекистон ва Молдова ҳамкорлиги мустаҳкамланди
Тиббий суғурта тизимини ривожлантириш, соҳадаги илғор дунё тажрибаларини ўрганиш ва янгиликларни ўртоқлашишнинг аҳамияти юқори.
Бу орқали эса халқаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам асос яратилади.
Кишинёв шаҳрида Давлат тиббий суғурта жамғармаси ҳамда Молдова Республикаси Миллий тиббий суғурта компанияси ўртасида тиббий суғурта соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзоланди.
Мазкур меморандум икки мамлакат ўртасида тиббий суғурта тизимини ривожлантириш ва соҳада ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади, дейилади Давлат тиббий суғурта жамғармаси маълумотида.
Унда тиббий суғуртани жорий этиш, ривожлантириш, молиялаштириш механизмларига эътибор қаратилди. Шунингдек, молиявий барқарорликни таъминлаш, рақамли технологиялар ва трансформация жараёнларини жорий этиш йўналишида ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.
Тадбирда икки мамлакатнинг тиббий суғурта соҳасидаги ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар самарадорлигини оширишда мазкур ҳужжатнинг аҳамияти юқори экани таъкидланди.
А.РУСТАМОВ, ЎзА