Техника — фермернинг қўл-қаноти
Фоторепортаж
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги “Уста Иброҳим” фермер хўжалиги 1999 йили ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 185 гектар экин майдонида пахта, ғалла, соя, кунжут ва мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилади.
Айни пайтда хўжаликдаги ғалла майдонларида ҳосил пишиб етилаётган бўлса, пахта майдонлари бегона ўтлардан тозаланиб, культивация қилинди ва озиқлантирилди.
[gallery-7511]
— Техника деҳқоннинг қўл-қаноти эканлигини англаган ҳолда 2015 йили лизинг асосида бир нечта тракторлар харид қилдик, - дейди фермер хўжалиги раҳбари Муса Бобожонов. - Кейинги 5-6 йилда экиш ва ҳосилни йиғишга мўлжалланган деярли барча техника-агрегатларни фермер хўжалигимизда жам қилдик.
Жорий мавсумда ғалладан 250 тонна ҳосил олишни режалаштирган фермернинг дала уйи ёнида 1 гектар майдонда токзор ҳам яратилган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА