Техасдаги меҳмонхонада портлаш содир бўлди
“The New York Times” маълумотларига кўра, Техас штатининг Форт-Уэрт шаҳридаги “Қум одам имзоси” (Sandman Signature) меҳмонхонасида содир бўлган портлаш оқибатида тўрт киши оғир жароҳат олган, улардан бири оғир аҳволда касалхонага етказилган. Қолган жабрланувчиларнинг жароҳати енгил.
Фавқулодда ҳолат сабаблари аниқланмокда.

Форт-Уэрт ёнғинга қарши бўлими портлаш сабабини маиший газ чақнаши оқибати деб ҳисобламоқда, аммо шундай эканига қатъий ишонч билдирмаяпти.
М.Пирматова, ЎзА