Термиз шаҳрини қуюқ туман қоплади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун эрта тонгдан Термиз аҳли табиатнинг ноодатий манзарасига гувоҳ бўлди. Шаҳарга қалин туман тушди. Бу манзара кўриш даражасининг сезиларли камайишини ҳосил қилиб, ҳайдовчию пиёдаларга ноқулайликлар туғдирмоқда.
Сурхондарёнинг географик жойлашуви, Амударё яқинлигидаги намлик ва ҳароратнинг кескин ўзгариши бу каби табиат ҳодисаларининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Айниқса, тунда ҳароратнинг пасайиши ва намликнинг конденсацияланиши натижасида қалин туманлар шаклланади.
Бундай об-ҳаво шароитида ҳайдовчилар хавфсизлик чораларини кучайтирган ҳолда ҳаракатланмоқда.
[gallery-20717]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА