Термиз шаҳрида ёш математиклар беллашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳрида 3-4 ва 5-6 синф ўқувчилари ўртасида математика бўйича ўтказилган фан олимпиадасида вилоятдаги умумтаълим мактабларидан 250 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди.
[gallery-9968]
Мазкур олимпиададан кўзланган мақсад ўқувчиларга ўз билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаши учун кўмаклашиш, ёш иқтидор эгаларини аниқлаш ҳамда уларни янги марралар сари рағбатлантиришдан иборат.
Ғолиб ўқувчилар ноутбук, телевизор, телефон, планшет, велосипед каби эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА