Термиз давлат университетида “Карьера куни”
ФОТОРЕПОРТАЖ
Талабалар бандлигини таъминлаш борасидаги амалий ишлар республикадаги барча олий таълим муассасалари қатори Термиз давлат университетида ҳам давом этмоқда.
Жорий йилнинг 4 март куни Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида университетда “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
[gallery-6544]
Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Термиз давлат университети ҳамда вилоят бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида қатор ташкилот, муассаса, корхона ва йирик тадбиркорлик субъектлари бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Талаба-ёшлар учун 160 дан ортиқ ташкилотларда мавжуд 2 ярим мингдан ортиқ вакант иш ўрни таклиф этилди.
Шу ернинг ўзида 300 нафардан ортиқ талабага ишга жойлашиш бўйича йўлланма берилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА