«Тележурналист» нашрдан чиқди
«Илм-зиё-заковат» нашриёти Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Саодат Ўрмонованинг «Тележурналист» китобини чоп этди.
Тележурналист изланувчан, ўзига юкланган топшириқларни ўз вақтида, юксак савияда бажара оладиган, касбини фидойиларча севувчи, танқид ва таҳлилга ўч ижодкорлардан, дейишади ҳамкасблари. Ушбу жиҳатлар китобни ўқиган ўқувчига ҳам аён бўлади. Муаллиф «Тележурналист» китоби орқали узоқ йиллик тажрибасини бўлғуси ижодкор журналистларга улашган, ҳаёти мобайнида чиқарган хулосаларини ёш ҳамкасбларига илинган. Китоб бир неча бўлимдан иборат.
Муаллиф фақат ўз қарашлари, кўрсатувларнинг тасвирга олиниши билан боғлиқ воқеаларни изоҳлаш билангина чегараланмайди. Ён дафтарига ўзи учун қайд қилган қимматли фикрларни ҳам қизғанмай улашади, устозлари ва улардан олган ибратлари ҳақида тўлқинланиб сўзлайди.
Тўплам Шуҳрат Ҳайитов муҳаррирлигида чоп этилган.
Д. Маматова, ЎзА