Теҳрон АҚШ ва иттифоқчиларни қақшатқич зарбадан огоҳлантирди
Эрон Қуролли кучларининг “Ҳотам Ал-Анбиё” марказий қароргоҳи тарқатган баёнотда таъкидланишича, Теҳрон АҚШнинг мамлакатдаги ядровий ва стратегик иншоотларга берадиган ҳар қандай зарбасини минтақавий можаро кескин авж олиши сифатида баҳолайди.
Бу ҳақда “AP News” хабар берган.
Эрон ҳарбий қўмондонлиги шундай ҳужум содир этилган тақдирда АҚШ ва Қўшма Штатларнинг минтақадаги иттифоқчиларига қарашли ҳар қандай объект қақшатқич жавоб зарбаси нишонига айланиши эҳтимолидан огоҳлантирди. Аввалроқ Президент Дональд Трамп Вашингтон яқин орада Эроннинг ядровий марказлари жойлашган Натанз ҳудудига зарба бериш режалаштирилаётганини айтган эди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА