ТДТ мамлакатлари коинот ҳамкорлигини ривожлантиради
Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва Озарбайжон ТДТ доирасида коинот соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича дастлабки асос шартномасини имзолади. Ҳужжат Анталияда бўлиб ўтаётган 77-Халқаро астронавтика конгресси доирасида имзоланди.
Келишув фазовий технология, сунъий йўлдош яратиш, илмий тадқиқот, саноат кооперацияси ва мутахассис тайёрлаш бўйича шериклик ривожлантирилишини назарда тутади.
Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев таъкидлашича, мазкур битим қўшма лойиҳалар кўламини кенгайтириш, “OTS-SAT” ташаббусини янада ривожлантириш учун назарий асос яратади.
С.Раҳимов, ЎзА