Тайванда завод ёнди. 5 киши ҳалок бўлди
Тайвань жанубидаги гольф тўпи ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган ёнғин ва кейинги портлаш камида беш кишининг ҳаётига зомин бўлди. Офат туфайли 100 дан зиёд одам жароҳатланди, беш инсоннинг тақдири ҳали номаълум. Бу хабарни маҳаллий “Focus Taiwan” ахборот агентлиги тарқатган.
Ёнғин жума куни кечқурун Пингтунг округидаги корхонада бошланиб, бир кеча-кундуз давом этган. Расмийлар айтишича, уч нафар ўт ўчирувчи ҳам ҳалок бўлган.
Қутқарувчилар заводнинг тўрт ишчиси ва бир ўт ўчирувчини ҳамон қидиряпти.
100 дан ортиқ одам тан жароҳати билан шифохонага етказилган.

Тайвань Президенти Цай Инвэнь шанба куни қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдирди, ҳодисадан жабр чекканларни қўллаб-қувватлаш учун Пингтунга боришини айтди.
Округ ҳукумати жабрдийдаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида фавқулодда жарроҳлик маркази ташкил қилган.
Пингтунг судьяси Чоу Чунми воқеа сабабини аниқлаш бўйича текширув бошланганини билдирди.
Расмийлар тахминича, ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга уринаётган пайтда содир бўлган портлашга табиий газ сабаб бўлган.