Таймс-скверда қотиллик, Эрон билан алоқалар узилди, Путиндан кескин баёнот - Хориж хабарлари(+видео)
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида Нью-Йоркда Америка банки вице-президенти Эрин Пиасенти пичоқланиб ўлдирилгани, Перу Эрон билан дипломатик муносабатларни узгани, Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити якунлари бўйича 28 та ҳужжат имзолангани ҳамда Россия президенти Владимир Путиннинг Украинадаги уруш бўйича баёнотлари ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Норвегияда янги қирол Хокон VIII қасамёд қабул қилгани, Европа Иттифоқининг 10 дан ортиқ давлати Ливан армиясини қўллаб-қувватлаш миссиясига ҳисса қўшишга тайёрлиги ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов, Салимжон Обиджонов, ЎзА