Тахмина Икромова рақибларини ортда қолдирди
Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича ўтаётган жаҳон кубогининг тўртинчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда.
Тахмина Икромова алоҳида дастурларнинг халқа ва тўпда машқ бажариш беллашувларида барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медалларга сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА