Тахмина Икромова Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ Осиё ўйинларининг бадиий гимнастика баҳслари вакилларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Жумладан, бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова Осиё ўйинларининг яккалик кўпкураш дастури финалида иштирок 112,950 балл жамғариб, олтин медални қўлга киритди.
Шу тариқа, Осиё ўйинларининг ўн учинчи куни якунига кўра, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 21 та олтин, 23 та кумуш ва 23 та бронза — жами 67 та медаль мавжуд.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА