ТАТУ талабалари армрестлинг бўйича шоҳсупага кўтарилди
Юртимизда ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳамда иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада олий таълим муассасалари талабалари ҳам турли спорт мусобақаларида муносиб иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этмоқда.
Жумладан, 2026 йилнинг 16–20 май кунлари армрестлинг спорт тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг республика босқичида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари муваффақиятли иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар сафидан ўрин олди.

Ушбу натижалар университетда спорт ва соғлом турмуш тарзини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, талабаларнинг қатъияти, матонати ва юқори тайёргарлигининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.
Н.Раҳмонова,
ЎзА