“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсумида нималар ўзгарди? (+видео)
2026 йилги “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2-мавсуми ҳам муҳим ўзгаришлар билан бошланди. Маълумки, ҳар бир мавсумда бирор-бир янгилик жорий қилинади. Яъни, бу кўпроқ аҳолига қулай бўлишига ва кўпроқ ҳудудлар қамраб олинишига қаратилади.
Жорий мавсумда лойиҳаларни саралашда сунъий интеллектдан фойдаланиш йўлга қўйилди. Унинг афзаллик жиҳатлари ва “Ташаббусли бюджет”га киритилаётган бошқа янгиликлар хусусида Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси Маҳаллаларнинг молиявий таъминотини таъминлаш ва фуқаролар “Ташаббусли бюджет”и жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис Алишержон Баҳрамов билан суҳбатлашдик.
Маълумки, 15-июлдан 3-августгача лойиҳаларни киритиш, сўнг 4-8-август кунлари лойиҳаларни саралаш босқичи бўлиб ўтди. Албатта, бу лойиҳаларни саралаш осон иш эмас. Бу борада қандай янги технологиялар қўлланилмоқда?
- Қисқача Тошкент шаҳрига тўхталиб ўтсам. 2026 йил 1-мавсум учун жами 225 млрд сўм маблағ ажратилган эди. Ушбу маблағлар доирасида 166 та лойиҳаларимиз овозни йиғиш йўли билан ғолиб бўлиб, уларга 204 млрд сўм маблағ ажратилди. Ундан ташқари, қўшимча, Низом талаблари асосида ғолиб бўлмаган лойиҳаларга қўшимча равишда Яшнобод туманидаги лойиҳага 1.648 млн ажратилган. Бундан ташқари депутат ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги 12та лойиҳа танлаб олинди 19 125 млн сўм маблағ ажратилди.
2026 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнларига яна ўзгаришлар киритилди. Бунда депутатимиз бир мавсумда 1 648 млн маблағ ажратиларди ва шу пулга фақат бир лойиҳани танлаб оларди. 2-мавсумдан эса ушбу маблағ доирасида бир қанча лойиҳаларни танлаб олиши мумкин. Илгари 10 та овоз камида йиғиш керак бўлса, бу мавсумдан 50 та камида овоз олган лойиҳа ғолиб бўлади.
- 19-21 август кунлари тарғибот босқичига старт берилади ва бу жараёнларнинг қандай талаблари бор?
- Бизга бугунги кунда 3-августгача фуқароларимиз томонидан Тошкент шаҳрининг 12 туманидан 1546 та лойиҳа келиб тушди. Шундан қурилиш-таъмирлаш ишлари 1402 тани ташкил қилади.
22-31 август кунлари овозни бериш босқичи бўлади. 1-10 сентябрь кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади. Маълумот учун, анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 1-сентабрь Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами куни эълон қилинади.
“Ташаббусли бюджет” жараёни доирасида кетма-кет икки мавсумда ғолиб бўлган маҳаллалар учун навбатдаги икки мавсумда лойиҳа киритишни чеклаш амалиёти жорий этилган.
Унга кўра, аввалги мавсумларда кетма-кет ғолиб бўлган ҳамда 2026-йилги 2-мавсумида лойиҳа киритиш имконияти чекланадиган маҳаллалар рўйхати шакллантирилди. Шунингдек, танаффус қўлланган маҳаллалар томонидан ҳам шерикчилик асосида лойиҳаларни илгари суриш имконияти мавжуд.
- Лойиҳалар кўп, уларни кўриб чиқишда қийинчилик туғилади. Бу жараёнларни енгиллаштириш бўйича қандай чора-тадбирлар кўриляпти?
- Бу бўйича ҳам яқинда бир янгилик жорий қилинди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари бу йўналишда ишлаб яхши ечим қилиб беришди. Сайтимизга сунъий интеллект жорий қилинди. Ушбу тизим келиб тушган лойиҳаларимизни тўлиқ кўриб чиқди. Низом талабларига мос ёки мос эмаслигини аниқлаб берди ва тавсиявий маълумотни тақдим қилди. Лойиҳаларни ўтказиш комиссиянинг охирги хулосасига боғлиқ. Бу бир мунча ишларимизни енгиллаштирди. Энди фуқароларимиз ҳам сунъий интеллектга ўз саволлари билан мурожаат қилиб, аниқ жавоб олишлари мумкин.
<iframe width="640" height="340" src="https://www.youtube.com/embed/tg8MC2zK_kc" title="“Tashabbusli budjet”ning 2-mavsumida nimalar o‘zgardi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Санжар Тошпўлатов, Ёқуб Мелибоев, Искандар Исматов, ЎзА