Тартибли ҳудуд — хавфсиз муҳит
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги “Сардоба” савдо мажмуаси ва унга туташ ҳудудларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ҳамда жамоат тартибини мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ўзбошимчалик билан ўрнатилган савдо расталари ва ноқонуний қурилмаларни тартибга келтириш, автомобиль ва пиёдалар ҳаракатига халақит бераётган объектларни бартараф этиш, шунингдек, электр тармоғига ноқонуний уланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.
Мазкур ишлар ҳудудда қонунийлик ва тартибни таъминлаш, ёнғин хавфсизлигини кучайтириш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳоли ва шаҳар меҳмонлари учун хавфсиз ҳамда қулай муҳит яратишга қаратилган.
Шунингдек, Янги Наманган туманининг Мингчинор маҳалласида жойлашган “Дўстлик” савдо-саноат комплекси ҳудудида ҳам ўрганиш ишлари олиб борилди.
[gallery-31335]
Тадбир давомида савдо расталарининг жойлашуви, ҳудуднинг санитария ва ободонлаштириш ҳолати, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, ёнғин гидрантлари ҳамда хавфсизлик йўлакларининг ҳолати кўздан кечирилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, хавфсизлик ва санитария талабларига қатъий риоя қилиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Мазкур ишлар савдо мажмуалари ҳудудида тартиб-интизомни таъминлаш, тадбиркорлар ва аҳоли учун қулай ҳамда хавфсиз шароит яратишга қаратилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА