Тарихчи олимнинг янги китоблари тақдимоти ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги 16-умумтаълим мактабида олим, тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон фанлар академияси тарих институти бош илмий ходими, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Қаҳрамон Ражабов муаллифлигидаги китоблар тақдимоти ўтказилди.
[gallery-19637]
Тарихчи олим 140дан ортиқ китоб, монография, рисола ва ўқув қўлланмалар муаллифидир. Олимнинг навбатдаги “Фан” нашриётида чоп этилган ва тарихшуносликда катта воқеа сифатида қабул қилинган “Туркистон мухторияти тарихи” ва икки жилдлик “Ўзбекистон XX асрда” деб номланган китоблари ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.
Тақдимотда ўқитувчи ва ўқувчилар, олимнинг синфдош дўстлари ва устоз-муаллимлари қатнашди. Жараён қизғин фикр-мулоҳазалар, табрик ва қутловлар остида ўтди.
Мактаб кутубхонаси учун олимнинг янги китоблари туҳфа этилди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА