Таъминотни яхшилаш мақсадида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти Ховос тумани Соҳибкор маҳалласида Хоразм вилоятининг Шовот ҳамда Тошкент вилоятининг Паркент туманлари тажрибаси асосида автоматлаштирилган газ тизимига ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда ушбу маҳаллада 625 та хонадон мавжуд. Маҳаллага Боёвут газ тақсимлаш станциясидан йўналтирилган жами 14.8 км ер ости газ қувурлари ва 2 дона юқори босимли тақсимлаш қурилмаси орқали табиий газ етказиб берилади. Ҳозирда ер ости газ қувури ўрнига лойиҳа ҳужжатларига асосан ер усти орқали газ қувурларини монтаж қилиш ишлари охирига етказилмоқда.
[gallery-21500]
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (cурат), ЎзА