“Таълим тўғрисида”ги қонунга жиддий ўзгаришлар киритилмоқда
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги амалдаги қонунига 20 йилдан ошди.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги амалдаги қонунига 20 йилдан ошди. Табиийки, ҳужжат бугунги замон руҳига, ислоҳотларимиз моҳиятига ҳамоҳанглигини йўқотмоқда.
Шу боис Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси соҳадаги ютуқ ва камчиликлар, жаҳондаги тажриба ва тенденцияларни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилмоқда.
Қуйи палатанинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳузурида тузилган ишчи гуруҳ томонидан бир неча ой давомида тайёрланган қонун лойиҳаси юзасидан депутатлар турлича фикр билдирмоқда. Жумладан, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзолари ушбу қонун таълим соҳасини тартибга солиш билан бир қаторда тарбияга ҳам бевосита дахлдор бўлиши кераклигини айтмоқда. Лозим топилса қонунни “Таълим ва тарбия тўғрисида” деб номлаш, таълим стандартлари нормаларини “таълим ва тарбия стандартлари” тушунчалари билан бойитиш каби таклифлар илгари сурилмоқда.
Депутатлар қонун лойиҳасидаги хорижий тушунчаларни ўзбек тилидаги номлар билан аташ, айрим тушунчалар ноаниқликларни келтириб чиқараётгани боис, уларга аниқлик киритиш таклифи ҳам билдирилди. Қолаверса, аниқ тўхтамга келиш қийин бўлган бир қатор нормалар кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Жумладан, таълим бериш тили билан боғлиқ модда ҳаволаки тусда бўлиб қолгани боис, депутатлар уни лойиҳадан чиқариб ташлашни таклиф қилди.
Айни пайтда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳузуридаги ишчи гуруҳ билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни қонун лойиҳасида акс эттириш устида иш олиб бормоқда.