Талабалар ўртасида “Заковат” ўйини ўтказилди
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон миллий университети ҳамда “Заковат” клуби ҳамкорлигида талаба-ёшлар ўртасида Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан “Заковат” мусобақаси бўлиб ўтди.

Ташкил этилган ўйинда барча факультетларнинг энг иқтидорли талабаларидан тузилган жамоалар ўз билимларини синовдан ўтказди.
Дўстона рақобат руҳида ўтган мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Жумладан, 1-ўринни Журналистика ва ўзбек филологияси факультети талабаридан иборат бўлган “Фиделио” жамоаси эгаллади. 2-ўрин Ижтимоий фанлар факультетининг “Кратос” жамоасига, 3-ўрин эса Тарих факультети жамоаси “CенТУРОН” жамоасига насиб қилди.
Мазкур жамоалар университет раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА