Талабалар ижодий ишлари намойиш этилди
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Ёш нигоҳ – янги нафас” мавзуида “Art branch” рассомлар клубининг навбатдаги кўргазмаси бўлиб ўтди.
Унда талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг энг сара ижодий ишлари намойиш этилди. Жумладан, кўргазмада жами 13 нафар рассом талабанинг 70 дан ортиқ асарлари, график ишланмалари, акварель, мойбўёқда ишланган ижод намуналари ҳавола этилди.


Тадбирда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, жумладан, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва қобилиятларини юксалтириш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилгани қайд этилди.


Таъкидланганидек, мазкур кўргазмалар ёшлар ижодини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг санъатга бўлган қизиқишини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, бу кўргазма талабаларнинг фақат техник маҳоратини эмас, балки уларнинг ички дунёси, қарашлари ва жамиятга бўлган муносабатини ҳам акс эттиради.
Гулноза Бобоева, ЎзА