Таиландда полиция вертолёти ерга қулади
Таиланд ғарбида полиция вертолётининг ҳалокати натижасида уч киши ҳаётдан кўз юмди.
Саҳнида тўрт киши бўлган учоқ Прачуапкхирикхан музофоти Муанг туманида парвоз қилаётган эди, деб ёзган "Bangkok Post" газетаси.
Расмийлар айтишича, вертолёт қулашидан олдин бир одам парашютдан сакрашга улгурган. Унинг аҳволи ва қаердалиги ҳозирча номаълум. Воқеа юзасидан тергов бошланган.