Таэквондочиларимизнинг яна бир муваффақияти
Покистоннинг Лаҳор шаҳрида таэквондо WT бўйича «World Taekwondo President’s Cup – Asia» мусобақаси ўз якунига етди.
Турнирнинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 2 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, –87 килограмм вазн тоифасида Ёдгор Жўрабоев, –68 килограммда Шоҳжаҳон Аҳмедов кумуш медалга сазовор бўлди. –57 килограмм вазн тоифасида Мадина Мирабзалова бронза медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақ давомида –80 килограмм вазн тоифасида Жасурбек Жайсунов олтин медални қўлга қўлга киритган эди. Шунингдек, Нажмиддин Қосимҳожиев (–74 кг), Диёра Азизова (–62 кг), Озода Собиржонова (–67 кг) ҳамда Светлана Саидова (+73 кг) кумуш, Марат Мавлонов (+87 кг) каби таэквондочиларимиз бронза медалига сазовор бўлган эди.
Шундай қилиб, юртдошларимиз «World Taekwondo President’s Cup – Asia» мусобақасида Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси мусобақани 1 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза, жами 9 та медаль билан якунлади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА