Таэквондочиларимизни жиддий синов кутмоқда
Бугун, 7 декабрь куни Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича “Катта дубулға челленжер” мусобақаси бошланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этмоқда ва кун давомида тўрт нафар спортчимиз даянга чиқади.
Жумладан бугун -68 кг. вазн тоифасида Диёрбек Тўхлибоев – Юи Чиу (Хитой Таипейи) ва Нажмиддин Қосимҳожиев – Висенте Юнта (Испания) жангига гувоҳ бўлсак, +80 кг. вазнда Шуҳрат Салаев хитойлик Зедонг Ванг, вазни -67 к. бўлган Феруза Содиқова нейтрал спортчи Уляна Крадиновага қарши жанг ўтказади.
Мазкур мусобақа эртага, 8 декабрь куни якунланади ва ўша куни яна 4 нафар вакилимиз медаллар учун кураш олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА