Таэквондо спорти оммалашмоқда
Спорт вазири Адҳам Икрамов Чирчиқ шаҳрида Мудофаа вазири, генерал-майор Шуҳрат Холмуҳаммедов билан биргаликда Чирчиқ шаҳар Аранча қўрғонида Бутунжаҳон “Kukkiwon” таэквондо академияси намунаси асосида бўйича бунёд этилаётган спорт залнинг қурилиш жараёнларини кўздан кечирди.
Президентимизнинг 2022 йил 22 июлдаги “Таэквондо (WТ) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мазкур лойиҳага 16 миллиард сўм маблағ ажратилган.


Маълумки, таэквондони аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш борасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Бу орқали ёшлар орасидан спортчиларни саралаш, миллий терма жамоаларнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминлаш асосий мақсад қилинган.
Масъуллар иштирокида қурилиш жараёнлари муҳокама қилинди ва бино қурувчилари билан суҳбатлашилиб, қурилиш ишларини сифатли ҳамда ўз вақтида якунлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.


А.Мусаев,ЎзА.