Тадбиркорлик – юрт равнақи
Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа вакиллари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ортиши, энг муҳими, кўплаб янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда.
Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа вакиллари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ортиши, энг муҳими, кўплаб янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда.Давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 15 майда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги “Марфа-Шерзод” масъулияти чекланган жамиятида гилам тўқиш ва тикувчилик корхоналари чиқиндиларини қайта ишлаш натижасида сунъий кигиз ҳамда ватин тайёрлаш йўлга қўйилди.
– Юртимизда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, хориждан 137 минг долларлик замонавий технология келтирдик ва шу ишни бошлаб юбордик, – дейди “Марфа-Шерзод” МЧЖ раҳбари А.Отажонов. – Маҳсулотларимизга талаб кун сайин ортиб бормоқда. Шу боис яна бир лойиҳа устида ишлаяпмиз. У амалга оширилиши билан яна беш киши доимий иш ўрнига эга бўлади.
Имкониятлардан самарали фойдаланаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари соҳага замонавий технологияларни жорий этиб, харидорбоп, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. Амударёлик тадбиркор М.Абдуллаев раҳбарлик қилаётган “Махсуд ўғли Раҳматжон” масъулияти чекланган жамиятида замонавий томёпгич – профнастиль ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
– Бу материал енгиллиги, чидамлилиги ва ранг-баранглиги билан харидорлар эътиборини тортмоқда, – дейди тадбиркор М.Абдуллаев. – У биноларга ўзгача кўрк бағишлайди. Маҳсулотимизга намунавий лойиҳалар асосида қишлоқ жойларда турар жойлар барпо этиш билан шуғулланадиган ташкилотлар кўпроқ буюртма бермоқда.
Банкнинг 60 миллион сўмлик имтиёзли кредити эвазига амалга оширилган мазкур лойиҳага кўра, олти нафар ёш иш билан таъминланди.