Тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда
Тошкент вилоятида "Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи" тамойили асосида 2023 йил январь-февраль-март ойларида жами 5208 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилди. Хусусан, 162 та корхонага 42 миллиард 681,1 миллион сўм қўшилган қиймат солиғидан мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтарилди. Бошқа солиқ турларидан ортиқча тўловни қайтариш юзасидан 861 та корхонага ҳам амалий кўмак берилди.
Жумладан, жойларда тадбиркорлар билан турли учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Уларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, амалий кўмак берилмоқда. Тошкент туманидан рўйхатдан ўтган тадбиркорлар билан ўтказилган галдаги семинарда ҳам 45 нафарга яқин тадбиркорлар иштирок этиб, фаолиятлари билан боғлиқ саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олди.

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ходимлари мазкур туманда фаолият олиб бораётган "Кундалик харид савдо" МЧЖ корхонасида бўлди. Ушбу корхона 2014 йилда ташкил топган бўлиб, бугунги кунгача 6 нафар фуқароларни иш билан таъминлаган. Ўтган йил якунига кўра, корхонанинг даромади 2 миллион 119,8 минг сўмни ташкил этди. Бугунги кунда мазкур корхоналарга "Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи" тамойили асосида солиқ органи ходимлари томонидан мунтазам амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
А.Мусаев,ЎзА.