Тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаати эътиборда
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига 2019 йил давомида 249 та масала бўйича жами 184 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар тегишли тартибда ижрога олинган. Шундан 101 та масала қаноатлантирилди, 139 таси бўйича тушунтириш берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига 2019 йил давомида 249 та масала бўйича жами 184 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар тегишли тартибда ижрога олинган. Шундан 101 та масала қаноатлантирилди, 139 таси бўйича тушунтириш берилди.
– Ушбу мурожаатларни таҳлил қилиб кўрганимизда, 24 таси ер, кадастр, архитектура, 68 таси банк, молия ва кредит, 12 таси солиқ, 27 таси божхона, инфратузилма, 15 таси лицензия ва ҳужжатларни расмийлаштириш, 18 таси мансабдор шахслар ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ва 85 таси бошқа масаладан иборат, – дейди қабулхона мудири Ажинияз Қайратдинов. – Шунингдек йил давомида қабулхона ташаббуси билан жами 10 та сайёр қабул ўтказилди.
"NOKIS ARQA-BATIS TRANS" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Б.Пирниязовнинг қабулхонага мурожаатида қайд этилганидек, тегишли дастурга Нукус-Актау ва Нукус-Атрау шаҳарлари (Қозоғистон Республикаси) йўналишида автобус қатновини йўлга қўйиш масаласи киритилган эди. Ушбу мақсадда тижорат банкидан 420 минг доллар миқдорида кредит маблағи ажратилиши белгиланди ва корхона раҳбари 2019 йил 16 май куни банкка хат билан мурожаат қилган. Лекин ушбу кунгача банк томонидан мурожаатга жавоб берилмаган. Шуни ҳисобга олиб банкдан кредит маблағларини олишда амалий ёрдам сўраб қабулхонага мурожаат қилган. Ушбу мурожаат қабулхона томонидан ўрганиб чиқилди ва кредит маблағи ажратилишида ёрдам берилди.
Жорий йил январь ойининг ўтган кунлари 21 та мурожаат келиб тушиб, тегишли тартибда ижрога олинган. Улардан 3 та масала қаноатлантирилди ва 8 таси бўйича тушунтириш берилди. 8 та масала тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи бош инспекторига 6 та тегишли орган ва ташкилотнинг масъул ходимларига нисбатан мурожаатларни кўриб чиқишда йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун интизомий жавобгарликка тортиш таъсир чораларни кўриш бўйича таклифлар берилди.