Тадбиркорларга мол ва қўй гўштини импорт қилишда субсидия ажратилади
“Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, гўшт маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган қуйидаги йўналишларда Республика бюджетидан вақтинчалик субсидиялар ажратилиши белгиланди:
— 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 августга қадар тадбиркорларга мол ва қўй гўштини импорт қилишда, уларни ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир килограмм гўшт учун 0,8 АҚШ долларидан ошмаган миқдорда;
— 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 31 декабрга қадар хорижий давлатлардан ҳаво транспорти орқали импорт қилинган наслдор қорамол қийматининг 10 фоизи, бироқ ҳар бир бош қорамол учун 4 миллион сўмдан ошмаган миқдорда.
Мазкур қарорга мувофиқ субсидиялар Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан молиялаштирилади.
ЎзА