Тадбиркорлар учун солиқ ислоҳотлари ва янги имкониятлар тушунтирилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳрида Солиқ қўмитаси вакиллари ҳамда вилоят солиқ бошқармаси раҳбарияти иштирокида кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун семинар ташкил этилди.
Тадбирда солиқ соҳасида амалга оширилаётган янгиликлар, тадбиркорлар учун яратилаётган қўшимча имконият ва енгилликлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Хусусан, жорий йил 1 июндан бошлаб умумбелгиланган солиқ режимига ўтиш чегараси 1 миллиард сўмдан қарийб 5 миллиард сўмгача оширилиши тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши таъкидланди.
[gallery-29961]
Шунингдек, умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилаётгани мазкур йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлар учун муҳим янгилик сифатида қайд этилди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтган семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олди.
Семинар тадбиркорларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий билимини ошириш, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар мазмун-моҳиятини кенг тушунтиришга хизмат қилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА